«Манчестер Юнайтед» Криштиану яна бир мавсум олиб қолмоқчи

0

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдуни яна бир мавсум жамоада қолишга кўндиришга ҳаракат қилади. Бу масала билан клубнинг ижрочи директори Ричард Арнолднинг шахсан ўзи шуғулланади. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.

Аввалроқ, Роналду «Манчестер Юнайтед» натижаларидан норозилиги ва клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Арнолд португалияликка бир қатор рағбатлантиришлар таклиф қилмоқчи.