Қўлтиқ остидаги тугунлар онкологик касаллик белгиси бўлиши мумкин

0

✅ Қўлтиқ ости соҳасида лимфа безлари билан биргаликда ёғ безлари ҳам мавжуд. Қўлтиқ остида тугунларнинг пайдо бўлиши ҳар доим ҳам онкологик касалликлар белгиси ҳисобланмайди.

Турли инфекция ва бактериялар сабабли қўлтиқ ости ёғ безларининг яллиғланишида ҳам тугунлар пайдо бўлади. Бунда беморда оғриқ, ҳарорат кўтарилиши, йирингли тугун ва қўл ҳаракатларида чекланиш кузатилади. Ушбу ҳолатда шифокор томонидан антибиотиклар ва турли кремлар тавсия этилади.

🔸Бундан ташқари организмдаги яллиғланиш жараёнларида ҳам лимфа безларининг катталашиши кузатилади. Организмдаги гормонал ўзгаришлар тери ёғ безларига таъсир кўрсатади.

❗️Ушбу ҳолатда аниқ сабабни аниқлаш ва ишонч ҳосил қилиш учун онкологга мурожаат қилиш ва онкологик касалликларга бўлган шубҳани биринчи навбатда бартараф этиш лозим.