Самарқандда эски компютер воқеаси ортидан ҳоким ўринбосари ҳам ишдан кетди

0

Аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод туманида танловда ғолиб бўлган ўқувчига эски ноутбук совға қилингани ва бунинг ортидан қатор мансабдорлар ишдан олингани ҳақида хабар қилган эдик.

 

Маълум бўлишича, ушбу иш ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалолиддинов ҳам ишдан олинган. Бугун, 21 январь куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида бу ҳақда маълум қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддиновга ҳайфсан берилган эди.