Сардор Мамадалиев «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берди

0

«Ўзи шу мавзу мени кўп ўйлантирарди», — дейди у.
Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берди.

Сардорбек Мамадалиев шу каби мавзулар уни анчадан бери ўйлантириб юрганини айтди. Унга бухоролик йигит шу шеърни ўзгача талқинда куйлаб, қўшиқ ташлаган. Кейин хонанда ўз оҳангига мослаб куйлаган.

«Ўзи шу мавзу мени кўп ўйлантирарди. Кўчада юрганда, шундай фаҳш ҳолатларини кўп гувоҳи бўламан. ‘Нимага шундай бўлиши керак’, деган нарса мени кўп қийнарди. Ҳамма мусулмончилик ақидаларига амал қилиб юрса бўлмайдими деб ўйлаб юрардим. Менга битта бухоролик бастакор йигит ғоя ташлади. Фақат улар бошқа оҳангда куйлаганди. Уларни рози қилиб фақат шеърини олдим. Оҳангини ўзим басталадим. Мен ўйлаб юрган мавзу бировнинг аёлига кўз тикманг эмасди. Шунга сал ўхшарди», — дейди у.