«Spark» автомобили ёниб кетди (видео)

0

2022 йил 20 январь куни соат 20:45 ларда Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. «Spark» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилнинг орқа томонига бориб урилган ва зарб оқибатида «Spark» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, машина ёна бошлагач, ҳайдовчи ва унинг йўловчиси машинадан тушиб, ўзларини четга олган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.