Тожик-қирғиз чегарасида яна нотинчлик

0

Исфара шаҳар ҳокимлиги вакилининг Sputnik Тожикистонга маълум қилишича, қирғизистонликлар Чоркуҳдан юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилган.

Бугун чегарадош ҳудудаги мутасаддилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Қирғизистон томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ёзда чегарадаги воқеаларнинг олдини олиш мақсадида чегараларни демаркация ва делимитация қилиш ишларини бошлашга келишиб олдилар.