Толибон  Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади

0

Бу ҳақида Sputnik Афғонистон хабар бермди.

Толибон матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ёзишича, у Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади.

Самангоний твиттердаги постида акс этмаган маршрутнинг қисми аллақачон келишилган – Парвон вилояти орқали Кобулга, у ердан Жалолободга ва “Торхам” назоратдан ўтиш пунктига.

“Россия темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда, 29 октябр куни музокаралар ўтказилди, унда Кобулгача маршрут йўналиши ҳам муҳокама қилинди.

Бироқ, ҳозирча Россиянинг Кобулдаги элчихонаси хавфсизлик ва маблағ йўқлиги сабабли темир йўл лойиҳасини амалда амалга ошириш истиқболларини кўрмаяпти.