Хави “Атлетик”дан учралган мағлубият ҳақида: “Бор эътиборимизни Ла Лига ҳамда Европа Лигасига қаратамиз”

0

“Барселона” бош мураббийи Хави “Атлетик Бильбао”га қарши Испания кубоги 1/8 финал босқичидаги муваффақиятсиз ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйлашимча, “Атлетик” бугун ажойиб ўйин ўтказди. Улар ҳимояда жуда яхши ўйнади. Педрининг асосий вақт охирида киритган голи бизга умид берганди, аммо кейинги пенальти барчасини ҳал қилди. Қолган вақт давомида ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик, бироқ амалда ҳеч нарса қила олмадик. Ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳожати йўқ, биз фақат ўзимизга ишонишимиз ва бор эътиборимизни Ла Лига ҳамда Европа Лигасига қаратишимиз керак. Биз машғулотларда астойдил ишлашда давом этишимиз керак”, – дейди келтиради Хави.