Болаларда сувчечак касаллиги қандай даволанади?

0

Сувчечак инфекцион касаллик бўлиб, уни 3-тур герпес вируси келтириб чиқаради. Касаллик ўртача 14-20 кун давом этиб, беморда тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, иштаҳа йўқолиши, лимфа безларининг катталашиши, қайд қилиш билан биргаликда тошма тошиши кузатилади.

Ушбу тошмалар тошиши 3 босқичда кечади:
-Қизил ва пушти доначалар тошиши;
-Доначалар суюқлик билан тўлган пуфакчаларга айланиши;
-Пуфакчалар қаттиқлашиб, юзаси қобиқ билан қопланиши.

Беморга сувчечак ташхиси қўйилгач, бошқалардан алоҳидалаш зарур. Бемор идишлари, шахсий гигиена воситалари бошқаларники билан аралашмаслиги керак. Шифокор томонидан тавсия этилган даво муолажаларини бажариш лозим. Бемор иммун тизими вирус билан курашиши учун бола яхши овқатланиши, кўпроқ ухлаши лозим. Тошмалар сабабли терида қичишишлар кузатилганда шифокор тавсияси билан маҳаллий сирт учун дорилардан фойдаланилади.

«Соғлом ҳаёт»