Борис Ельциннинг шахсий фотосуратчиси вафот этди

0

Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг шахсий фотосуратчиси Дмитрий Донской вафот этди. Бу ҳақда 22 январь, шанба куни «РИА Новости» хабар берди.

Унинг қариндошлари Донскойнинг ўлими ҳақида хабар беришди. «Дмитрий касалликдан кейин вафот этди. Ўтган йилнинг октябрь ойида у 85 ёшга тўлганди», — деди манба.

Донской Ельциннинг шахсий фотосуратчиси сифатида 1991-1997 йилларда ишлаган.

Донской 160 дан ортиқ халқаро мукофотлар совриндори бўлган.