Ургутда “героин” савдосига чек қўйилди

0

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ходимлари томонидан Ургут тумани «Торинжак» МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган, Г.М. кўп миқдорда “Героин” гиёҳвандлик моддасини сотиш ва яшаш манзилида сақлаб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу шахснинг жиноий фаолиятини фош этиш мақсадида 2022 йил 18 январь куни Ургут туманининг “Алгар” МФЙ тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро Г.М., Ж. исмли шахсга икки дона қоғоз бўлагига қадоқланган героин гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланиб, унинг «Дамас» русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмида 2 дона гугурт қутиларига солинган, 7 дона қоғоз бўлагига ва 1 дона целлофан пакет бўлагига қадоқланган соф вазни 0.96 грамм миқдоридаги героин гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.