«Оmicron» штамми пайдо бўлганида коронавирус билан касалланганлар орасида болалар улуши 10-11% дан 15% гача ўсди. Россия марказий Эпидемиология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов бу ҳақда маълум қилди.
«Болалар барча геновариантлар билан касалланган, эпидемиологик жараёнга жалб қилиш частотаси 10-11% ни ташкил этди. «Omicron»га келсак, маълумотларга кўра, болалар эпидемиологик жараёнга 15% ҳолларда жалб қилинган», -деди у.
«Болаларни эпидемиологик жараёнга қўшилишининг юқори частотаси – «omicron» барча ёш тоифалари учун юқумли эканлигини кўрсатади»,-дея қўшимча қилади Горелов.