2022 йил 4 январь куни ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 й.т. Учқўрғон тумани, «Саноат» маҳалласида яшовчи М.И., 1997 й.т. «Кумтугор» МФЙда яшовчи, Л.Х. 7000 АҚШ доллари эвазига 674 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланиб, уларни ёни кўздан кечирилганда, Л.Х.нинг ёнидан 400 АҚШ доллари, тарози ва 10 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Л.Х.нинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас тинтув ҳаракатлари давомида унинг уйидан 223 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинган.
Л.Х. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши, 1997 й.т., Учқўрғон тумани, «Ёшлик» МФЙда яшовчи Н.Т.дан олганлиги аниқланиб ушланган.
Ҳозирда ушбу олинган гиёҳвандлик воситасини манбасини аниқлаш мақсадида Н.Т. билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.