Ливия соғлиқни сақлаш вазири порахўрликда айбланмоқда

0

Ливия соғлиқни сақлаш вазири Али аз-Занати мамлакат пойтахти Триполидаги Митига халқаро аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда xabar.uz «The Libya Observer»га таяниб хабар берди.

Вазир мамлакат шифохоналари учун кислород баллонларини сотиб олиш ва ўрнатишда коррупцияда айбланяпти.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Ливия бош прокуратураси Аз-Занатининг мамлакатдан чиқишини тақиқлаган эди.

Вазирнинг ушланиши борасида ҳукумат ҳозирча расмий баёнот берган эмас.

Митига аэропорти Ливия миллий бирдамлик ҳукумати назорати остида.