Таълимни пуллаган методист

0

Наманган шаҳрида ўқитувчиларинг малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О.Д. мактаб ўқитувчилари Н.Р. ва М.Н.нинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали 1 ва 2 малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.