Ўзбек адабиёти, драматургияси оғир жудоликка учради

0

Ўзбек адабиёти, драматургияси оғир жудоликка учради.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли драматург, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди.

Унинг “Тикансиз типратиканлар”, “Мусиқа сайёраси”, “Тентак фаришталар”, “Тушов узган тулпорлар” (1983) драмаси, “Эшик қоққан ким?” (1987), “Эски шаҳар гаврошлари” (1998), “Темир хотин” (1989) каби жиддий комедиялари ўзбек драматургияси хазинасини бойитди.

“Темир хотин” комедияси нафақат республика, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди.

Шароф Бошбеков 1996 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2001 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.