Юлдузли жуфтликка кўз тегди

0

Актёр Керем Бюрсин ва актриса Хандэ Эрчел бир неча ойлардан буён нафақат Туркияда, балки бутун дунёда энг машҳур жуфтликлардан бири бўлиб келаётганди.

Бир неча кун олдин эса Эрчел жанжал чиқаргани, натижада муносабатларга нуқта қўйилгани маълум бўлди. Туркиянинг етакчи нашрлари эр-хотиннинг жанжали ҳақида ёзган ва кун давомида на Керем, на Эрчелдан ҳеч қандай раддия олишмаган.

Гедже нашри журналистлари Керемнинг бир нечта танишлари билан суҳбатлашди. Суҳбат натижасида маълум бўлдики, Эрчел Керем билан ярашиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда. Аммо актёр ҳозирча у билан муносабатларни тикламоқчи эмас.