Сичқон инига сиғмайди… Оҳангаронда хорижлик наркокурьер қўлга олинди

0

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги «гашиш» моддаси мусодара қилинди.

Қайд этилишича, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 10 кг 701 гр «гашиш» гиёҳванд моддасини контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудига олиб ўтиб, хуфиёна жойга яширган вақтида қўлга олинган.

Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогарлар курьерлик хизмати учун унга 1200 АҚШ доллари беришлари керак бўлган.