Эркак ҳақорат қилган синфдошини пичоқлади

0

2022 йил 30 январь куни тунги соат 22:00 ларда 35 ёшли Ж.И. маст ҳолатда синфдоши 35 ёшли Н.Д.,нинг Наманган вилояти Уйчи туман Хамзабод кўчасидаги уйидан жанжаллашиш учун чақиради. Жанжал вақтида Ж.И. ўзи билан олиб борган ошхона пичоғи билан Н.Д.,нинг чап ёнбош қорин соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра Н.Д.,ни “чап ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати” борлиги, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳат эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.И.,га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.И. процессуал тартибида ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби аниқланганда, ушбу куни гумонланувчи, жабрланувчи ҳамда уларнинг яна 7 нафар синфдошлари Оқтош” МФЙ ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ўтиришганлиги, шу вақтда Н.Д. синфдоши Ж.И.,ни шахсиятига тегиб, ҳақорат қилганлиги, “ўтириш” тугаганидан сўнг Ж.И. синфдоши Н.Д.,нинг уйига бориб юқоридаги ҳолатни вужудга келтирганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.