Ҳанде Эрчел янги суратини саҳифасига жойлади ва муҳлислари уни таниёлмай қолди (фото)

0

Унинг сурати журналда чоп этилган.
Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Ҳанде Эрчел янги имижи акс этган суратни намойиш қилди.

Актриса имижини ўзгартирган ва унинг суратларини дастлаб ELLE журнали чоп этган. Бу ҳолатга нисбатан турк сериали мухлислари ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ёзган. Ҳанде Эрчелнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ва телекўрсатувларида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган. Шунга қарамай, актрисанинг энг содиқ мухлислари ҳар доимгидек Эрчелнинг гўзаллиги мутлақо табиий эканидан хурсанд бўлди.