Аёлларимиз учун ажойиб пишириқ рецепти

0

Бор-йўғи 20 дақиқада тайёр бўладиган такрорланмас таъмга эга брауни десерт учун ажойиб танлов.

Керакли маҳсулотлар:

сариёғ – 150 грамм;
шоколад – 75 грамм;
шакар – 200 грамм;
ваниль – 1 чой қошиқ;
какао – 65 грамм;
тухум – 2 дона;
ун – 50 грамм;
туз – бир чимдим.

Тайёрланиш жараёни:

Ўртача катталикдаги тўртбурчак қолип сариёғ билан ёғланади.
Шоколад майда тўғралади ёки қирғичдан ўтказилади.
Сариёғ микротўлқинли печда 25-30 сония давомида эритилади. Бироз совитишга қўйилади.
Устидан туз, шакар, ваниль ва какао солинади. Миксер билан яхшилаб аралаштирилади.
Сўнгра бирин-кетин тухум ва охирида шоколад қўшиб, аралаштирилади.
Тайёр бўлган хамир қолипга қуйилади ва энг юқори даражада 4-5 дақиқа давомида пиширилади.
Ширинлик совитилгач, бўлакларга бўлиниб, дастурхонга тортилади.