Бир йил олдин кўрганимда озғин эдинг

0

Катта йўл бўйидаги ЙПХ олдига, бир кампир, қозиқ қоқиб, сигирини боғлаяпти. ДАН ходими кампирга:
— Энажон, нега асфальтга сигирингзни боғлаяпсиз, ўтлоқда боқсангиз бўлмайдими?, — деса, кампир:
— Ўтлокда боқдим. Ем бериб боқдим семирмади. Сен шу ерда бир йилдан бери ишлайсан-а?
— Ҳа, бир йил бўлди ишга жойлашганимга. Мени кузатиб юрибсизми энажон?, — деса, кампир:
— Бир йил олдин кўрганимда озғин эдинг, мана буқадай семириб кетибсан. Ажаб эмас, сигирим ҳам семирса, – дермиш.