Гўрковман…

0

Бир мамлакатнинг подшоси навбатдаги нарх-наво ошишидан олдин, бу борада халқ фикрини билмоқчи бўлибди. Йўлда кетаётиб, юз-кўзидан амалдорга ўхшамайдиган, ўртача кийинган бир кишининг ёнида фойтундан тушибди.
– Айтингчи, биз нарх-навони 50 фоизга кўтарсак, қандай яшайсиз?
– Деярли ўзгариш сезмасам керак… қандай яшаган бўлсам шундай яшайвераман.
– Хўш, агар 100 фоизга кўтарсакчи?
– Чидаса бўлади, ишлаб топганим етади, албатта.
– Гап йўқ?! – хурсанд бўлиб кетибди подшо. – Айтингчи, агар нарх-навони 500 фоизга кўтарсакчи?! Унда қандай яшайсиз?
– Ундами… Хмм… Менимча, битта шоҳона қаср қуриб, камига яна битта чиройли хотин олсам керак.
– Йўғе? Кечирасиз, сўраганни айби йўқ, ким бўлиб ишлайсиз?
– Гўрковман…