Гриппдан энг яхши 3 химоячи

0

Занжабил (Имбирь)

Бу ўсимликнинг илдизи антибактериал, яллиғланишга қарши, антимикроб, антисептик, бактерицид хусусиятларига эга. Занжабил жуда фойдали бўлиб, С, В витаминларига бой, унинг таркибида танадаги ҳужайраларни “даволаш” ва янгилаб туриш қобилиятига эга ретинол моддаси мавжуд. Занжабил асал билан истеъмол қилинганда у асалининг фойдали хусусиятларини мукаммал равишда тўлдиради.

Асал

Ушбу маҳсулот иммунитет тизими учун тенги йўқ ҳисобланади. Қайд этиш керакки, инсон қонининг кимёвий таркиби ва асал ҳайратланарли даражада ўхшайди. Қонимизда 24 микроэлемент мавжуд бўлса табиий асалда – 22 та.
Шамоллаш билан боғлиқ касалликларни олдини олишнинг ажойиб услубларидан бири асални ёнғоқ билан қориштириб истеъмол қилишдир. Бунда ҳар қандай ёнғоқ туридан фойдаланиш мумкин. Асосийси, аралашма маълум вақт туриши лозим.

Қора седана ёғи

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қора седана ёғи ошқозон-ичак фаолиятини нормаллаштиради, иммунитет тизимини фаоллаштиради, кўплаб патоген бактерияларни йўқ қилади, қонда холестеринни камайтиради ва холеретик таъсир кўрсатади.
Седана ёғидан профилактик даволаш ҳамда умумий қувватлантириш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Агар сиз кун давомида ҳеч бўлмаганда бир чой қошиқ седана ёғидан ичсангиз, сизда модда алмашинуви нормаллашади ва танангизнинг ҳимоя кучи ортади.