Муқаддас Саъдуллаева ажрашганидан кейинги аҳволи ҳақида гапирди

0

Актриса кўп сиқилганини таъкидлади.
Актриса Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмушидан ажрашганидан сўнгги депрессиядан қандай чиққанини айтди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга ажрашганидан сўнг куни қандай ўтгани ҳақида савол берган. Актриса ўша пайтлари кўп сиқилгани ва депрессияга тушганини айтди. Бундай пайтларда у жойнамоз устида ҳаловат топган ва Аллоҳдан хайрлисини сўраган.

«Мен ҳам кўп сиқилганман. Депрессияда бўлганман. Фақатгина жойнамоз устида ҳаловат топганман. Аллоҳга ишонганман. Ич-ичимдан ҳаммаси яхши ва хайрли бўлишини қаттиқ сўраганман», — дейди актриса.