Самарқандда бир нечта тунги клубларни бошқарган ва жиноий гуруҳ ташкил қилган «Иси» қамалди

0

Самарқанд вилоятида «Иси» лақабли эркак қамалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган П.М. (Иси) бир нечта спортчиларни ўз ичига олган жиноий гуруҳ тузган. У қуйидаги ҳаракатларни содир этган:

– Бир нечта тунги клубларни бошқарган.
– 2021 йил 2 июль куни ўзганинг машинасини олиб қочмоқчи бўлганда автомобиль эгаси ушлаб олган. Кейин шерикларини чақириб машина эгасини дўппослаган.
– Дўконга ҳужум қилиб, ағдар-тўнтар қилган ва очиқчасига қиммат нарсаларни олиб чиққан.
– Енгил табиат қизларни ёллаб, тадбиркорларга туҳмат қилиб, 5000 доллар ундирган.
– Тунгги клубларида акциз маркасиз спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотган.
– Тунги клуб ишчисининг ёнидан гиёҳвандлик восита топилган.

Таъкидланишича, у ва шериклари ушланган. Суд қарорига кўра 6 йилга қамалган.