АҚШ Шимолий Кореянинг ракета учиришини қоралади

0

Вашингтон КХДР томонидан баллистик ракета учирилганини қоралади ва ҳозир бу борада ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказаётганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» АҚШ Қуролли кучларининг Ҳиндистон-Тинч океани қўмондонлиги баёнотига таяниб.

Хабар қилинишича, Қўшма Штатлар Пхеньянни «беқарорлаштирувчи характердаги кейинги ҳаракатлардан» тийилишга чақирган, бироқ бу Америка учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидлаган.

«Биз Корея Республикаси ва Япония, шунингдек, минтақадаги бошқа иттифоқчи ва ҳамкорлар билан яқиндан маслаҳатлашмоқдамиз», — дея хулоса қилди қўмондонлик.