Гемоглобинни кўтаришга ёрдам берадиган озиқ-овқатлар

0

Аввало, кундалик рационингизда мева ва сабзавотлар улушини оширишни маслаҳат берамиз. Мунтазам таомномангизга эътборли бўлинг:

-олма,
-анор,
-барча турдаги карам,
-арпабодиён, майданоз ва бошқа ўтлар,
-мағизлар,
-лавлаги,
-қовоқ,
-тарвуз.

Буларнинг барчаси соғлом темир манбалари.

Бундан ташқари, менюда, албатта, балиқ, гўшт, пишлоқ, сут маҳсулотлари, мол гўшти жигари, ловия, гречка, қуритилган мевалар бўлиши керак. Ушбу маҳсулотлар соғлиғингизни яхшилашга ва гемоглобин даражасини керакли даражада ушлаб туришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, шуни ҳам унутмаслик керакки, агар бир вақтнинг ўзида С витаминига бой озиқ-овқатлар кўп бўлса, таъсир анча юқори бўлади (бу организмга темирни сингдиришга ёрдам беради). Шу муносабат билан сиз кўпроқ лимон, апельсин, мандарин ва бошқа цитрус меваларини истеъмол қилишингиз керак.

SoglomHayot