Сурхондарёдаги хонадонга бўйи 1 метрдан баланд бўлган йирик қуш келиб қолди

0

Музработ тумани «Музработ дарвоза» маҳалласида яшовчи фуқаролардан  туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бўлимига далада номаълум турдаги қуш топиб олинганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мутахассислар қуш кулранг турна эканлигини айтишмоқда. Уни вақтинчалик сақлаш учун Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Қушга, она табиатга бефарқ бўлмаганларга миннатдорлик билдирилди.

Кулранг турна (ёки  Бўзтурна) – Европада ҳаёт кечирувчи йирик қуш бўлиб, миқдорига кўра турналар орасида учинчи ўринда туради.

Бу  йирик қушнинг баландлиги 115 см, қанотларининг ёйилгандаги ҳолати 180-200 см ни ташкил этади. Вазни эса 6 кг гача етиши қайд этилган.

darakchi.uz