Мактабда безорилик қилиб ном қозонган бола улкан дарахт рўпарасига келди-да, деди
— Ҳозир бир уриб буйрагингни тушириб қўяйми?!.
* * *
Болакайни дадаси туғруқхонага чақалоқ укасини кўрсатиш учун олиб келди. Болакай чақалоқ йўргагига илинган қоғозчани кўрди-ю, қичқирди:
— Дада, қаранг, ростданам укам янги экан! Ҳали этикеткасиниям ечишмабди!
* * *
ХХII аср. Дўконга онаси ҳамроҳлигида кириб келган олти яшар бола деди:
— Ойи, агар манави шоколадни олиб бермасангиз, сизни ҳамманинг олдида «буви» деб чақира бошлайман!
* * *
Грузия армияси. Старшина аскардан сўради:
— Оддий аскар Гивишвили, нега менга салом бермадингиз?
— Ухлаб қолибман, шекилли.
— Ҳа, майли, мен бўлсам ҳурмат қилмайсизми, деб ўйлабман.
* * *
Дўконда.
— Кечирасиз, бизда қайтим йўқ эди. Шу қайтим ўрнига бешта Микки Маусли сақич ола қолинг!
— Ие, мен сизга ёш боламидим? Менга Терминаторлисидан беринг!
* * *
Бозорчи аёл қўшни пештахтадаги бошқа бир бозорчи аёлдан сўради:
— Оповси, балиқларни неча пулдан олганингизни айта олмайсизми?
— Вой, нега айтмас эканман-а? Нега айтмас эканман? Ахир, биз сиз билан уришиб қолганимиз йўқ-ку!