Жанубий Корея президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) Шимолий Кореянинг баллистик ракета учирилишини қоралади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, МХК аъзолари Шимолий Кореянинг бир неча бор баллистик ракета учириши “Корея ярим оролидаги тинчлик ва барқарорликка зид” эканини таъкидлаган.
Йиғилишда қатнашган Миллий Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг қайд этишича, баллистик ракета Украинадаги инқирознинг “оғир палласида”, Пекинда Паралимпия ўйинлари давом этаётган ва Жанубий Кореяда президентлик сайловлари бошланиши керак бўлган вақтда амалга оширилган.
«МХК Шимолий Кореяни “зудлик билан кескинликни кучайтирувчи ҳаракатларни тўхтатишга чақирди», – дейилади хабарда.
Шунингдек, АҚШ ва Япония ҳам Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиришини кескин қоралайди. Улар ҳам буни тўхтатиш лозимлигини маълум қилган.
interfax.ru