Андижонда 4 қаватли бинонинг том қисми бутунлай қулаб тушди

0

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда янги домнинг томи учиб тушди!» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ Найман кўчасида жойлашган 4 қаватли бино том қисми бутунлай қулаб тушган.

Фуқароларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши кузатилмаган. Воқеа жойига Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди жалб этилган.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотига кўра, ҳолат бўйича Андижон вилояти ФВБ ва 1050 қисқа рақамига хабар келиб тушмаган.