Доллар курси яна ошди

0

Марказий банк 14 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +40,70 сўмга ошиб, 10 998,06 сўмни ташкил қилди.

Евро эса тушди (-34,26) ва 12 062,67 сўм бўлди.
Россия рубли бироз ошди (+2,77 сўм) ва 94,79 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун айрим банкларда доллар сотиш курси 11 минг сўмдан ошганди.