Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, отишма 20 дақиқага яқин вақт давом этди, қурбонлар йўқ.
Тожикистон томони берган маълумотга кўра, соат 01.15да Қирғизистон томонидан отишма бошланди. Чоркуҳдаги Лангар, Какир ва Қуммазор маҳаллаларини ўққа тутилди. Тожикистон чегарачилари жавобан ўт очмади.