Украинадаги вазият юқумли касалликларнинг кескин ўсишига олиб келиши мумкин

0

Украинадаги вазият юқумли касалликларнинг кескин ўсишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Озиқ-овқат етишмаяпти, одамлар ҳаракатланмоқда. Юқумли касалликлар ва можаролар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ», деди ЖССТ вакили ва бундай шароитлар CОVID-19, полиомиелит, қизамиқ ёки вабо каби инфекцияларнинг тарқалиши учун идеал эканлигини таъкидлади.