«Барселона» Муҳаммад Салоҳга қизиқмоқда

0

«Барселона» клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш режаларини тузган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби Эрлинг Ҳоланд трансфери борасида «Боруссия» билан келиша олмаган тақдирда, бор эътиборини «Ливерпуль» форварди Муҳаммад Салоҳга қаратади.

Клуб президенти Жоан Лапорта ливерпулликлар етакчисини 60-70 миллион евро эвазига таклиф этиш мумкинлигига ишонмоқда. Мисрлик ҳужумчининг амалдаги келишуви 2023 йилда якунига етиши боис, «Ливерпуль» раҳбарияти бир йилга таваккал қилмай, тез орада 30 ёшни қарши оладиган форвардини трансфер қилишга розилик билдириши мумкин.

Қайд этилишича, «Барселона» аллақачон футболчининг атрофидагилардан унинг муҳитни ўзгартириш истаги ҳақида хабар топган. Салоҳ 2017 йилдан буён Мерсисайд клубида тўп сурмоқда.