Дарахт қулаши оқибатида олтита машина таъмирталаб ҳолга келди (фото)

0

Бугун, 18 март куни соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида автомашиналар устига дарахт қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига битта қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида олтита (Kia, Jentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, Niva) енгил автомобил шикастланган.

«Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни сўраб қолади», дейилади хабарда.