Нефт нархи 111 доллардан ошди

0

Халқаро бозорда Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 111,50 долларга етди.

Жума кунги савдоларда бир баррел нефт нархи 109,59 долларни ташкил этган, аммо кун охирида 107,93 долларга тушганди.

21 март куни нарх 3,31 фоизга ўсган.

WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 106,82 долларни ташкил этди.

Нархлар Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳамда Саудия Арабистонидаги нефт объектларига ўқ узилиши оқибатида нефт етказиб беришда узилишлар бўлиши эҳтимоли сабабли ошмоқда.