Москванинг Твер суди Россияда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда Риа Новости маълум қилди.
Қайд этилишича, суд қарори зудлик билан амалга оширилиши маълум қилинди.
Хизматларга эгалик қилувчи Мета компаниясини экстремистик деб тан олиш тўғрисидаги даъво Бош прокуратура томонидан қўзғатилган.
Прокуратуранинг қайд этишича, Instagram ёлғон маълумотларни ўчириб ташлаш бўйича 4,5 мингдан ортиқ талабни бажармаган.