Тошкентдаги автодўконда сотувчи аёвсиз калтакланди (ВИДЕО)

0

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги автодўконда сотувчи аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, шу йил 21 март куни соат 19.00 ларда Чилонзор туманидаги автодўконда сотувчилар ўртасида жанжал юзага келган. Ушбу воқеа натижасида 27 ёшли А.Исломбек тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.