Самарқандда олтин металл қотишмаларини олиб кетаётган автоулов тўхтатиб қолинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. бошқарувидаги “Laсetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. ҳайдовчи О.А.дан Тошкент шаҳрига фуқаро Э.Қ.га ўтказиш мақсадида бериб юборилган оғирлиги 525,9 грамм бўлган умумий баҳоси 358,2 млн сўмлик 15 дона олтин металл қотишмалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.