Нега сут ичган киши тинч ҳолатда туриши керак?

0

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

– Сут ичган киши тинч ҳолатда туриши керак, акс ҳолда сут ошқозонда ачийди ва бузилади.

– Сутни истеъмол қилгач, у то пастга ўтмагунча ухламаслик, устидан бошқа овқат емаслик лозим.

– Сут тез ҳазм бўлади. У совуқликка мойиллиги сабабли балғам мизожлиларга зарар етказмайди.

– Сутнинг қонга яқинлиги сабабли инсон гавдаси сутни то у қонга айланиб кетгунича ўзлаштиради.

– Сут иссиқ мизожли ёшлардан кўра, кекса кишиларга кўпроқ ёқади. Чунки у ёшларда сафрога айланиб кетади.

– Сут кекса кишиларда кузатиладиган қичима касалида фойда қилади. Улар сутни асал билан тановул қилишлари зарур.

«Соғлом ҳаёт»