Зайнаб Дайибекова жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

0

Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки куни вакилларимиз учун омадли ўтди.

Қизлар ўртасида сабля дастурида баҳс олиб борган жамоамиз етакчиси Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда америкалик Магда Скарбонкевишга қарши баҳсда вакиламиз имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ ушбу босқичгача етиб келгани унга бронза медалини тақдим қилади.
Шунингдек, бугун кун давомида Шерзод Мамутов, Позилбек Генжебаев, Бобуржон Расулов каби вакилларимиз ҳам ўз чиқишлари билан яхши таассурот қолдиришди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Зайнаб Дайибекова ва Ўзбекистон қиличбозлик федерациясини ушбу муваффақият билан самимий қутлайди,– дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.