Актёр Уилл Смит Америка кино академияси аъзолигидан воз кечди

0

Актёр Уилл Смит «Оскар—2022» тақдирлаш маросимида қизиқчи Крис Рокнинг юзига тарсаки туширганидан сўнг Кино санъати ва фанлари академияси аъзолигидан воз кечганини эълон қилди.

«Мен академия ишончини оқламадим. Кино санъати ва фанлари академиясидан истеъфога чиқаман ва раҳбарлар кенгаши тегишли деб билган ҳар қандай жазога тайёрман», — деди у Variety нашрига берган интервьюсида.

«94-‘Оскар’ мукофотини топшириш маросимидаги ҳаракатларим ҳайратланарли, оғриқли ва кечириб бўлмас эди. Мен зарар етказганлар рўйхати жуда узун ва унга Крис, унинг оиласи, кўплаб дўстларим ва оилам, томошабинлар ва бутун дунё бўйлаб телетомошабинлар киради, — деди Смит. — Ўзгариш вақт талаб этади ва мен ҳеч қачон ғазаб онгни эгаллашига йўл қўймаслик учун ишлашга тайёрман», — деб хулоса қилди актёр.

Энди Уилл «Оскар» номзодларига овоз бера олмайди, лекин у ўзи номзод бўлиши ва тадбирда иштирок этиши мумкин.