Блинкен: Украина барибир ютиб чиқади

0

Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен NBC телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украинага ҳар бир рус танки учун 10 та танкга қарши тизимни ҳозиргача тақдим этгани ёки яқинда тақдим этишини айтди.

Блинкен, шунингдек, Украинадаги қуролли можаро чўзилиб кетиши мумкинлигини қайд этди, бироқ у Киев ғалаба қозонмайдиган биронта ҳам потенциал сценарийни кўрмаяпти.