Собиқ севгилисини шарманда қилмоқчи бўлган йигит қўлга тушди

0

Жиззах шаҳрида 23 ёшли йигит собиқ севгилисидан сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларни интернетга чиқариб юбормаслик учун 400 АҚШ доллари сўраган. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, 19 март куни Жиззах шаҳрида яшовчи 23 ёшли аёл шаҳар ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган. Унда Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи собиқ йигити унинг сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет орқали тарқатиб, яқин қариндошларига кўрсатиш билан уни қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига қиздан 400 доллар сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида йигит пулларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.