Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди

0

Британия полицияси Бош вазир Борис Жонсонни COVID-19 туфайли амалда бўлган блокировка пайтида Даунинг-стритда базмлар ташкил этгани учун жаримага тортди.  Жарима миқдори ҳақида маълум қилинмаган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Аввалроқ тергов бошланганидан буён полиция жарима ундириш талаби бўйича 50 дан ортиқ ҳужжат тайёрлаб қўйгани хабар қилинганди.

Жонсон Британия ҳукумати аппаратининг катта ходими Сю Грейнинг Даунинг-стритдаги шов-шувли кечалар ҳақидаги ҳисоботи эълон қилинганидан кейин узр сўраган.