Туркиянинг энг гўзал ва ноёб ёдгорликларидан бири – Долмабаҳче саройи (фото)

0

1842 йилда Султон Абдулмажид I томонидан барпо этилган ва 1853-йилда қуриб битказилган Долмабаҳче саройи Туркиянинг энг гўзал ва ноёб ёдгорликларидан бири саналади.

Султон Абдулмажид I томонидан ҳам яшаш, ҳам расмий иш учун фойдаланилган саройда, Абдулмажиднинг укаси Султон Абдулазиз ҳам ишлаб истиқомат қилган.

Долмабаҳче саройи Республика деб эълон қилиниши билан Отатуркнинг Президентлик қароргоҳига айлантирилган.

Сарой, турк миллати учун Усмонийлар даврида қурилиб, республика даврида Туркиянинг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг президентлик қароргоҳи ва Отатуркнинг 1938 йил 10 ноябрда вафот этган жойи сифатида катта аҳамиятга эга.

Сарой архитекторлари ва ўзига хос аҳамияти

Арман архитекторлари Гарабет Амира Балян ва унинг ўғли Нигогос Балян томонидан қурилган сарой Европа меъморий услублари аралашмасини ўзида мужассам этади. 250 минг квадрат метр майдонда жойлашган сарой уч қаватли симметрик режага эга.

Сарой 285 хона ва 43 залдан иборат бўлиб, иккита фавқулодда эшикка эга. Соҳил бўйидаги саройнинг ўртасида бал ва маросимлар зали жойлашган.

Саройдаги шишали кўшк – подшоҳ жамоат ҳаётини ва қўшинларини кузатадиган ягона жой ҳисобланади. Шишали кўшк, Ҳалид Зия Ушаклигил айтганидек, “саройнинг ташқи дунёни кузатадиган кўзидир”.

Саройда Узоқ Шарқ, Европа ва Туркия асарларини кўриш мумкин. Саройда каминлар, шамдонлар ва қандиллар мавжуд бўлиб, баллар ўтказиладиган залда баландлиги 36 метр ва оғирлиги 4,5 тонна бўлган ажойиб биллур қандил ўрнатилган.

Долмабаҳче саройи, Усмонийлар империясининг энг қийин даврларида қурилганлигига қарамасдан, ниҳоятда кўзни қамаштирувчи ва муҳташам иншоот ҳисобланади.

Сарой, қурилганидан то 1924-йилгача 6 та султонга турар жой вазифасини ўтаган.

Отатурк Дўлмабаҳче Саройида вафот этган

Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк Истанбулга қилган сафарлари давомида Дўлмабаҳче саройида истиқомат қилган. У 1938-йил 10-ноябрда эса саройнинг 71-хонасида вафот этган.

 

Исмет Инўнунинг президентлик даврида ҳам унинг Истанбулга ташрифи ва чет эллик меҳмонларни қабул қилишда саройдан фойдаланилган.

Ҳозиги кунда

Дўлмабаҳче саройи 1984-йилда музей-саройга айлантирилган бўлиб, бу муҳташам саройга ҳар йили юз минглаб маҳаллий ва хорижликлар ташриф буюришади.