Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

0

2022 йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт.

ХТВ маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

Бу йил мактабни битириб ID карта олмаса, у ўқувчи имтихонларга киритилмайди.