Миллий гвардия органларига янги ваколатлар берилди

0

Миллий гвардия органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддалари бўйича ҳуқубузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда:

▪️187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь махсулотини истеъмол қилиш);

▪️188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);

▪️ 188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);

▪️ 192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.

Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари МжТКнинг 61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқубузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.

«Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди» дейилган хабарда.